ФИДОКОР

«ФИДОКОР» — ижтимоийсиёсий газета. Муассиси: Ўзбекистон Фидокорлар миллийдемократик партияси (ФМДП). 1999 й. 4 фев. дан ҳафтада 2 марта чоп этилади. Газ. нинг асосий мақсади иштироки, номзодлар ва депутатлар дастурларини оммага етказиш, шунингдек, Ўзбекистонда кечаётган сиёсий, ижтимоий, иктисодий ва маънавий ислоҳотлар жараёнидан кенг ўқувчилар оммасини хабардор килиш ҳамда дунёда кечаётган воқеалар, сиёсий ва геосиёсий жараёнларга холис нуқтаи назар б-н ёндашишдан иборат. Вилоятларда ўз мухбирларига эга. Асосий рукнлари: «Моҳият», «Жараён», «Биз киммиз?», «Тўғри сўз», «Маънавият манзили» ва б. Газ. саҳифаларида чоп этилган яхши мақолалар бир неча бор алоҳида тўплам ҳолида нашр қилинган. Бош муҳаррир — Жалолиддин Сафоев. Адади 8000 (2004).