ФИДЕР (инг. feed — таъминлаш) — 1) радиотехника ватехникада — ўта юқори частота (ЎЮЧ)ли сигналларни узатиш линияси, радиотўлқинларни узатиш линияси; электромагнит тебранишлар (тўлқинлар)ни манбадан истеъмолчига юбориш учун мўлжалланган қурилма. Фидерлар очиқ ва берк турларга бўлинади. «Фидер» терминидан, асосан, радиоузатиш ва радиоқабул қилиш техникасида, симли радиоэшиттиришда фойдаланилади;
2) электр энергетикада — энергияни тақсимловчи кабель линия ёки ҳавода электр узатиш линиясининг эскирган номи.