ФИДЕИЗМ

ФИДЕИЗМ (лот. fi des — эътиқод) — эътиқод aqл-идрокдан устун туради, деб таъкидловчи дунёқараш. Теистик динларга хос. Фидеизм тарафдорлари фан фақат ҳодисалар, далилларнинг иккиламчи (физик) сабабларини очади, у бирламчи (ғайритабиий) сабабларни очиб беришга, борлиқни тушунтиришга қодир эмас деб, фан ва илмий билишни чеклайди, фақат дин оламнинг мавжудлигини чинакам изохлаб беради, деб ҳисоблайди. «Фидеизм» сўзининг қўшимча салбий маъноси ҳам бор бўлиб, ақлидрокни ишлатишдан воз кечишни англатади.