«ФИАТ» (FIAT; Fabrica Italiana Automobili Torino) — Италиядаги энг йирик автомобиль корпорацияси. Енгил, спорт, юк автомобиллари, саноат (метро поездлари, вагонлар) ва қ. х. техникалари ишлаб чиқаради, шунингдек, аэрокосмик маҳсулотлар ишлаб чикарадиган корхоналари ҳам бор. Унинг бош идораси Турин ш. да. Корпорация 1899 йили бир гуруҳ сармоячилар томонидан таъсис этилган бўлиб, улар орасида Жаванни Аньелли ҳам бўлган. Ж. Аньеллилар сулоласи ҳозиргача «Фиат»га раҳбарлик қилиб келади. 1899 й. корпорацияда «Рено» компаниясининг лицензияси билан «Рено» автомобиллари йиғила бошлаган. 1912 й. дан бошлаб, «Фиат» русумли автомобилларни кенг серияда и. ч йўлга қўйидди. 1909 й. АҚШда «Фиат»нинг «Poughkeepsie» з-ди ишга туширилди. 1936—2002 й. ларда «Фиат» корпорациясида енгил автомобилларнинг ўнлаб янги моделлари яратилди. 1966 й. собиқ Совет давлати «Фиат» билан шартнома тузиб, 1967—71 й. ларда Тольяти ш. да СССРда энг йирик Волга автомобиль з-дининг 1навбати қурилишини амалга оширди (йиллик қуввати 220 минг автомобиль) ва «ФИАТ — 124» (ВАЗ — 2101 «Жигули») моделини кенг миқёсда и. ч. йўлга қўйилди. Бу автомобиллар Ўзбекистонда ҳам кенг тарқадди.
АҚШ, Польша, Бразилияда корхоналари бор. 2002 й. да банкротликка учраган FERRARI ва LANCA, ALFA ROMEO компанияларини сотиб олган.
Садир Салимов.