ФЕЙХТВАНГЕР

ФЕЙХТВАНГЕР (Feuchtwanger) Лион (1884.7.7, Мюнхен 1958.21.12, ЛосАнжелес, АҚШ) — немис ёзувчиси. Мюнхен ва Берлинда ўқиган; фалсафа дри (1907). Дастлаб журналистика ва театр танқидчилиги билан шуғулланган. «Ҳарбий асирлар» (1919) туркумидаги пьесаларида 1-жаҳон уруши воқеалари ва халқнинг урушга қарши курашлари кенг ифодаланган. 1933 й. дан Францияда эмиграцияда бўлган. «Томас Вендт» (1920), «Яҳудий Зюсс» (1920—22), «Кўримсиз герцогиня» (1923) романлари мавзуининг рангбаранглиги билан ажралиб туради. «Қувғун» (1939) романида ёзувчи ўзининг сургун туфайли сиёсий курашдан узокдашиб крлганлигини тасвирлайди. «Яҳудийлар уруши» трилогияси (1932—42) да инсон шахси муаммосига муносабати ва гуманистик карашлари акс этган. «Акаука Лаутензаклар» (1943), «Симон» (1944), «Токзордаги тулкилар» (1947), «Тентакнинг донолиги…» (1952) романлари, «Бева Капет» (1956) драмаси ва б. асарлар муаллифи. Кўпгина асарлари экранлаштирилган.