ФЕЙХОА

ФЕЙХОА (испанча Feijoa) , акка — миртадошларга мансуб доим яшил буталар ва дарахтлар туркуми. Жан. Американинг субтропик ҳудудларида 2 тури усади. 1тури — Ф. Селлова (F. sellowiana) субтропик иқлимли мамлакатларда, жумладан, Грузия ва Қримнинг жан. соҳилларида ўстирилади. Бўйи 3 м, шохшаббаси ёйиқ, қалин. Барглари бутун, қарамақарши жойлашган. Гуллари икки жинсли. Май ойида гуллайди. Меваси тўқ яшил резавор, эти сершира, хушбўй, таркибида қанд, пектин, олма кислотаси, йод бор. Окт. нояб. да пишади, янгилигида ейилади. Мураббо ва вино тайёрланади. Урути, кдламчасидан ва пайванд қилиб кўпайтирилади. Боғхиёбонларни кўкаламзорлаштиришда фойдаланилади. Ҳосилдорлиги 60—90 ц/га.