ФЕЙНМАН ДИАГРАММАЛАРИ

ФЕЙНМАН ДИАГРАММАЛАРИ, Фейнман график лари — зарраларнинг сочилиши ва бошқа физик жараёнларни назарий тахлил қилиш ва амплитудаларини ҳисоблашнинг фафик усули. Фейнман диаграммалари 3 турдаги элементлардан ташкил топган: ташқи чизиқлар, ички чизиклар ва чўққи (чизиқлар кесишувчи нуқта) лар. Диаграмманинг бошқа қисмлари б-н бирор бир чўққида бирлашадиган ташқи чизиклар тушувчи ёки сочилган (ёхуд тўқнашиш жараёнида туғилган) заррага тўғри келади; улар системанинг тўқнашувгача ёки ундан кейинги ҳолатига мое келади. Фейнман диаграммалари майдон квант назариясида, квант механика ва статистик физикада кенг қўлланилади.