ФЕЦЦАН

ФЕЦЦАН (Феззан) — Ливиядаги тарихий вилоят. 7-а. гача маҳаллий қабилалар мустақилликларини саклаб қолганлар. 7-а. дан араблар қўл остида. 16-а. дан Усмонли турк империяси таркибида; 1911 —12 й. лардаги Италия — Туркия урушидан сўнг Италиянинг Ливия мустамлакасига кирган (аҳолининг қаттиқ қаршилиги натижасида итальян қўшинлари Феццанни фақат 1930 и. эгаллашган). 1943 й. француз қўшинлари томонидан босиб олинган (1956 й. у ердан чиқарилган). 1951 — 63 й. ларда Ливия қироллигида 3 вилоятдан бири.