ФЕРУЗШОҲ ТУҒЛОҚ

ФЕРУЗШОҲ ТУҒЛОҚ — Деҳли султонлиги ҳукмдори (1351 — 88). Ҳокимият тепасига мамлакатда йирик заминдорлар — муқтадорлар кучайиб, уларнинг айирмачилик ҳаракати, ижтимоий қарамақаршиликлар авж олган шароитда келган. Ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида мулқдорларга баъзи масалаларда ён босган: инъом этилган ер мулкларини меросийлигини тан олган, мулкдорлар еридан марказий хазинага тушадиган тўловларни камайтирган, айрим мулкдорлардан илгари тортиб олинган ерларни қайтарган ва давлат ер солиғи миқцори камайтирилган. Ферузшоҳ Туғлоқ ҳукмронлигининг сўнгги даврида мулкдорлар айирмачилиги кучайган.