ФЕРРОҚОТИШМАЛАР

ФЕРРОҚОТИШМАЛАР — темир (Ғе)нинг кремний (Si), марганец (Мп), хром (Сг) ва б. элементлар билан қотишмалари. Металлургия саноати учун хом ашё (чала маҳсулот) ҳисобланади. Таркибида темир фақат қўшимча сифатида ишлатилган баъзи қотишмалар (мас, силикомарганец, силикокальций) ҳамда техник жиҳатдан соф бўлган баъзи металлар ва нометаллар (металл марганец, металл хром, кристалл кремний) ҳам шартли равишда Ферроқотишмалар жумласига киритилади. Ферроқотишмаларнинг суюкланиш траси соф металлнинг суюкланиш трасидан пастроқ бўлади. Шунинг учун Ферроқотишмалар суюқ пўлатга қўшилганда улар осонгина эрийди. Ферроқотишмалар рудалар ёки концентрланган электр печлар ва суюклантириш шахталари (горн)ларда олинади.