ФЕРРОМАГНЕТИЗМ

ФЕРРОМАГНЕТИЗМ — баъзи кристалл моддаларнинг магнит жиҳатидан тартиблашган хрлати. Бунда барча атомларнинг магнит моментлари параллел йўналишда жойлашади. Магнит моментларининг бундай жойлашиши Кюри нуқтаси деб аталадиган критик традан пастда юз беради. Атом магнит моментларининг ферромагнит тартиби юз берадиган моддалар ф е р ромагнети кл ар деб аталади. Ферромагнетикларнинг магнит қабул қилувчанлиги мусбат ва 104 ~ 105 қийматларгача етади. Уларнинг магнитланганлиги ва магнит индукцияси магнит майдон кучланганлиги Нга ночизиғий боғланган ҳамда Н ~ 103 А/м қийматларда тўйинишга эришади. Ферромагнетикларнинг магнитланганлиги ташқи майдон йўқолганидан кейин ҳам сақланиб қолади. Кимёвий элементлардан Ғе, Co, Ni, Gd, Tb, Dy, Ho, Er, Tm ферромагнетикдир. Материалларнинг ферромагнетик хусусиятларидан радиотехник ва электротехник қурилмалар (мас, трансформаторлар, ахборотни ёзишнинг магнит воситалари ва б.)да кенг фойдаланилади.