ФЕРРИТ (лот. ferrum — темир) темируглеродли қотишмаларнинг таркибий фазаларидан бири; углерод ва легирловчи элементларнинг атемирдаги қаттиқ эритмаси. Полиморф уч>аўзгаришида ҳосил бўлади. Углероднинг 8 темирдаги қаттиқ эритмаси юқрри трали Феррит деб аталади. Ферритнинг кристалл панжараси ҳажмий марказлашган кубдан иборат. Унинг микроструктураси, доначаларининг каттакичиклиги ва субструктураси қандай шароитда ҳосил бўлганлигига боглиқ. Камроқ ўта совитилса тахм. тенг ўкди, полиэдрик доначалар ҳосил бўлади, кўпроқ ўта совитилса ва таркибида легирловчи элементлар (кремний, марганец) бўлса Феррит мустаҳкамланади.