ФЕРРАРА МАКТАБИ

ФЕРРАРА МАКТАБИ — Уйғониш даври Италия рассомлиги мактаби. А. Мантенье, Пьеро делла Франческа, қисман нидерланд рангтасвири таъсирида Феррара ш. да шаклланган, энг тараққий этган даври 15-а. 2ярмига тўғри келади. Феррара мактабининг йирик вакиллари ижодига сўнгги готика билан Илк Уйғониш даври анъаналарининг доимий қўшилиши, образларнинг жўшқинлиги, шаклнинг нафис ва қатъийлиги хос бўлган (К. Тура, Феррара мактаби дель Косса, Э. Роберти ва б.). 16-а. бошида Феррара мактаби Рим ва Венеция мактаблари б-н яқинлашиб, эклектизм хусусиятларига эга бўлди (Гарофало, акаука Б. ва Д. Досси, Ортолано), 16-а. ўрталарида инқирозга учради.