ФЕРМОПИЛ ЖАНГИ – юнонфорс урушлари давридаги Ламия ш. дан жан,шаркда жойлашган Фессалия б-н Ўрта Юнонистон ўртасидаги тоғ йўлагида содир бўлган жанг (мил. ав. 480 й.) . Оз сонли юнон иттифоқчи қўшини (5 минг кишига яқин) Спарта подшоси Леонид бошчилигида Фермопил йўлагидаги позицияни эгаллаб, ахоманийлар подшоси Ксеркс қўшини йўлига fob бўлган. Юнон қўшинидан қочиб ўтган хоин ёрдамида форслар юнонларнинг орқа томонига ўтиб олишга муваффақ бўлишган. Шунда Леонид асосий кучларини Афинани мудофаа этиш учун жўнатган, ўзи эса 300 та спарталик билан Фермопилни қаттиқ мудофаа қилишни давом эттирган. Тенгсиз жангда барча жангчилар ҳалок бўлган. Форс қўшинлари Ўрта Юнонистонга бостириб кириб Афинани эгаллашган. Фермопил жанги бўлган ерда ёдгорлик ўрнатилган.