ФЕРМИ ДИРАК СТАТИСТИКАСИ

ФЕРМИ ДИРАК СТАТИСТИКАСИ — ярим бутун (h бирликларида 1/2 3/2, •) спинли айний зарралар тизими учун қўлланиладиган квант статистик физика. Э% Ферми томонидан 1926 й. да таклиф қилинган ва ўша йили П. Дирак унинг квант механик маъносини кўрсатган. Ферми Дирак Статистикасига кўра, ҳар бир квант ҳолатида биттадан opтик, зарра бўлиши мумкин эмас (Паули принципи). Ф. Д. с. фермигазлар ва фермисуюқликлар учун ўринли.