ФЕРМЕР

ФЕРМЕР — қ. х. тадбиркори, фермер хўжалиги эгаси. Ўзбекистонда мавжуд қонун ҳужжатларига кўра, 18 ёшга тўлган, қ. х. да тегишли билим, малака ва иш тажрибасига эга бўлган ҳамда муомалага лаёқатли фуқаро Фермер бўлиши мумкин.