ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ — хусусий ёки узоқ муддатга ижарага олинган ерда қ. х. маҳсулотлари етиштириш б-н шуғулланадиган хўжалик. Ф. х. нинг ижтимоийиқтисодий мазмуни ва фаолият кўрсатиш тартиби турли мамлакатларда турлича бўлиб, қ. х. ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш даражаси ва хусусиятлари, шунингдек, меҳнатдан ва ердан фойдаланиш шароитлари, қ. х. ишлаб чиқаришини индустрлаш ва ихтисослаштириш даражаси, капитал ҳажми ва ш. к. омиллар билан белгиланади. Илк ва мукаммал шаклдаги Фермер хўжалиги лари АКШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияда мустамлакачилик сиёсати ва бўш ётган ҳамда ерли аҳолига тегишли ерларда колониялар ташкил қилиш натижасида пайдо бўлди. Ғарбий Европа давлатларида капитализмнинг умумий тараққиёти ва помешчиклар хўжаликларининг йирик капиталистик корхоналарга аиланиши жараенида юзага келди. 20-а. нинг 20—30 й. лари АҚШ, Канада, Букж Британияда, 50—60-й. ларда эса ривожланган Ғарбий Европа мамлакатларида қ. х. ишлаб чиқариши машиналашган босқичга ўтди, натижада фермерлар бу мамлакатларда қ. х. товар маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиларига айландилар. Бу мамлакатларда Фермер хўжалиги ерлари хусусий мулк ҳисобланади ёки ер ижарага олинади. Фермер хўжалигида барча и. ч. воситалари ва етиштирилган маҳсулот Ф. х. бошлиғи, яъни фермернинг ёки унинг аъзолари мулки ҳисобланади. Фермер хўжалигида, асосан, фермер оила аъзолари, қариндошуруғлари ва мавсумда ёлланма ишчилар меҳнат қилади.

Ўзбекистонда дастлабки Фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикасининг 1992 й. 3 июлда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» қонунига мувофиқ, деҳқон хўжалиги шаклида ташкил этилди, дастлаб йирик қ. х. корхоналари таркибидаги ички Фермер хўжалигилари ва мустақил юридик шахс сифатидаги Фермер хўжалиги фаолият кўрсатди. 90-й. ларнинг охирларидан бошлаб Фермер хўжалигини ташкил этиш ва унинг фаолиятига доир ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида» қонуни (1998 й. 30 апр. ; янги тахрирда 2004 й. 26 авг.) билан тартибга солинади.

Ўзбекистонда Фермер хўжалигилари ердан ижара асосида фойдаланадилар ва уларга ер майдонлари 50 й. га ёки 30 й. дан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Ижарага бериладиган ер майдонларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачиликда камида 10 га, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва б. экинлар етиштйриш учун камида 1 га қилиб белгиланган. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган Фермер хўжалигида камида 30 шартли бош чорва моли бўлиши лозим. Бундай хўжаликларда бир шартли бош чорва моли ҳисобига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Андижон, Наманган, Самарканд. Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда 0,3 га, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги суғориладиган ерларда 0,45 га, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 га ни ташкил этади.

Ўзбекистонда Фермер хўжалигилари сони 87,6 мингтани, уларга биркитилган ер майдони 2148,1 минг га ни, битта Фермер хўжалигининг ўртача ер майдони 24,5 га ни, Фермер хўжалигида банд бўлганлар сони 603 минг кишини, шу жумладан, ёлланма ишчи кучи 52,4 минг кишини ташкил қилди (2004 й. 1 янв.).

Расулмат Ҳусанов.