ФЕРГУСОНИТ

ФЕРГУСОНИТ — мураккаб оксидлар (танталниобатлар гуруҳи)нинг кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (TR) (Nb, Ta)O4. Аралашмалари U, Th ва б. Ранги қора, яшилқўнғир. Қаттиклиги 5—7, зичлиги 4,2—6 г/см3. Мўрт, радиоактивли. Фергусонит пегматит ва грейзенларда учрайди. Фергусонитнинг тури — ризерит (SiO2 6,0 — 7,8%). Гадолинит, ортит, монацит ва бошқалар билан ассоциацияда учрайди. Фергусонит — тантал, ниобий рудаси.