ФЕОДОСИЙ I

ФЕОДОСИЙ I, Буюк (Theodosius) (тахм. 346—395) — Рим императори (379 й. дан). 380 й. ортодоксал христианлик ҳукмронлигини ўрнатган, арианлар ва мажусийларни қувғин қилган. Унинг даврида Олимпия ўйинлари (мажусийларга хос деб) бекор қилинган. Александрия кутубхонаси ва мажусийларнинг кўплаб ибодатхоналари ёндириб юборилган.