ФЕОД

ФЕОД (сўнгги лот. feodum) — ўрта асрларда Ғарбий Европада сеньор томонидан ўзининг вассалига меросий мулк сифатида инъом этилган ерлар (ёки қайд этилган даромад). Бунинг эвазига вассаллар ҳарбий, сарой (сеньориал судларда иштирок этиш, сеньорияни бошқариш ва б.) хизматларини ўташлари, удумга биноан, тегишли бадал пулини тўлашлари лозим бўлган.