ФЕНОМЕНОЛОГИЯ

ФЕНОМЕНОЛОГИЯ (феномен ва… логия) — 1) фалсафий фан; фалсафа тарихида турлича: ҳиссий билишни танқид қиладиган фан сифатида (И. Г. Ламберг, И. Кант), фалсафанинг вужудга келиши, онгни тарихий тадқиқ этиш шаклларини ўрганадиган таълимот сифатида (Г. Гегелнинг «Руҳ феноменологияси»), психик феноменларни баён этувчи психологиянинг бир кисми сифатида (Ф. Брентано, А. Мейнонг) талқин этилади;

2) фалсафий оқим, унинг принципларини 20-а. бошида Э. Гуссерль таърифлаб берган. У бир томондан, Феноменология рационал эмпиризм ва позитивизм билан боғлиқ эканлигини қайд этса, 2томондан эса, натуралистик объективизм ва скептик релятивизмни танқид қилади. Феноменологияни йўқотилган ва унутилган қадриятларни топишга кўмак берувчи фалсафий археология деб билади. Феноменология экзистенциализм ва ҳоз. замон фалсафасидаги бошқа оқимларнинг манбаларидан бири бўлган.