ФЕНОЛФОРМАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР — фенол билан формальдегиднннг поликонденсатланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар. Бошланғич моддалар миқцорининг нисбати ва муҳитнинг рН ига (қ. Водород кўрсатгич) қараб реакция натижасида фақат қўшимча кимёвий реагентлар иштирокида қотадиган Фенолформальдегид смолалар (новолоклар) ёки ҳеч қандай реагентлар иштирокисиз қотадиган Фенолформальдегид смолалар (резоллар) ҳосил бўлиши мумкин. Фенолформальдегид смолалар иссиққа ва совуққа чидамли, электроизоляцион хоссага эга, спирт ва ацетонда эрийди, ранги оч сариқдан жигарранггача бўлиб, қуёш нури таъсирида ёки и. ч. жараёнида тўқжигарранг ёки ҳатто қора рангга ўтади. Фенолформальдегид смолалар фенопластлар, елимлар ва локлар и. ч. да қўлланади.