ФЕНОЛ, карбол кислота, о к сибензол, С6Н5ОН — ўзига хос ҳидли, рангеиз кристалл модда. Сақлаб қўйилганда пушти рангга киради. Мол. м. 94,11, суюқланиш траси 40,9°, қайнаш траси 181,75°, зичлиги 1058 кг/м3. Спирт, эфир, ацетон, хлороформда яхши, сувда бир оз эрийди. Кучсиз кислота хусусиятига эга, ишқорлар билан фенолятлар ҳосил қилади. Фенол тошкўмир смоласидан олинади. Фенолнинг саноат кўламида синтезлаб олиниши изопропилбензол гидропероксидни кислоталар билан парчалашга асосланган. Фенол фенолформальдегид смолалар, капролактам, пикрин кислота, турли бўягичлар ва пестицидлар, дори моддалари и. ч. да қўлланади. Терига текканда куйдиради: ҳавода 0,005 мг/л дан кўп бўлмаслиги лозим (яна қ. Феноллар).