ФЕННОСКАНДИЯ

ФЕННОСКАНДИЯ — Европа шимдаги табиий ўлка. Скандинавия ва Кола я. о. лари ва Фин қўлтиғи, Ладога ва Онега кўллари хамда Оқ денгизми бирлаштириб турувчи шартли чизиқдан шим. ғарбдаги ҳудудларни ўз ичига олади. Болтиқ, Шим. Норвегия, Баренц ва Ок, денгизлар ўраб туради. Майд. 1,5 млн. км2. Ҳудудининг катта қисми Болтиқ қалқони ва Скандинавия тоғларининг каледон бурмаларидан иборат. Рельефида пенепленлашган ўртача баландликдаги тоғликлар ва ясситоғлар асосий ўринни эгаллайди, энг баланд жойи 2469 м (Гальхёпигген тоги). Болтиқ денгизи соҳиллари кенг текислик. Скандинавия тоғларида музликлар бор. Рельефида моренали қатор тепалар ва қад. музлик шакллари сақланиб қолган, фьорд кўп. Иқлими мўътадил, ёзи салқин. Скандинавия тоғларининг ғарбий ён бағирларида йиллик ёғин 2000—3000 мм, шарқида 400—500 мм. Дарёлари серсув, серостона. Ботқоқлик ва кўл кўп. Ҳудудининг 1/2 қисми ўрмон, асосан, тайга, жан. да аралаш кенг баргли ўрмонлар. Тупроғи шим. да подзол, жан. да чимли подзол тупроқ. Ўлкада, асосан, ўрмон қайвонлари яшайди. Темир, мис, никель рудалари, апатит конлари бор. Фенноскандияда Швеция, Норвегия, Финляндия ва Россия ҳудудининг бир қисми жойлашган.