ФЕНАКИТ

ФЕНАКИТ (юн. phenax — алдамчи) — орол силикатлари синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Be2[Si04], унда ВеО 42—45%. Тригонал сингонияда кристалланади. Кристаллари, одатда, майда призматик, баъзан ромбоэдрик, шунингдек, радиалнурсимон усимталар ва сферолитлар шаклида. Рангсиз, сарғиш, пушти, кулранг, оқ. Шишадек ялтироқ. Тиниқ, шаффоф. Қаттиқлиги 7,5—8, зичлиги 2,9—3 г/см3. Ф. магматизмдан кейинги генетик типдаги конларда — пегматит, грейзен, гидротермал томирлар ва метасоматитларда учрайди. Гидротермал метасоматик ҳосилаларда флюорит, сульфидлар ва слюдалар бн, дала шпатли метасоматитларда баъзан гентгельвин б-н ассоциацияда бўлади. Фенакит келажакда Be олинадиган манба. Йирик тиниқ кристаллари қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади.