ФЕМЛАР — Византияда 7—12-а. ларда ҳарбиймаъмурий округлар. Фемларни суд, молия, ҳарбий ҳокимиятга эга бўлган стратиглар бошқарган. Фемлар давлатга кунгилли лашкарлар — стратиотларни етказиб берган. 8—11-а. ларда Фемлар майда қисмларга бўлиб ташланган, 12-а. да Ф. даги ҳокимият гражданлардан чиққан амалдорлар — судьяларга ўтган; Ф. ўрнига йирик чегара ҳарбийҳудудий бирликлар — дукатлар ва катепанатлар пайдо бўлган. 13-а. да Ф. Никея империясида сақланиб қолган.