ФЕЛЬДМАРШАЛ (нем. Feldmarshall) — айрим давлатлар армияларидаги олий ҳарбий унвон. 1марта 16-а. да Австрия да, 17-а. да Пруссияда жорий қилинган. Россияда 1699 й. да генерал Фельдмаршал унвони жорий этилиб, 1917 й. да бекор қилинган. Фельдмаршал машҳур ҳарбий ва давлат арбоблари, император хонадони вакиллари ҳамда баъзи чет эл ҳарбий арбобларига берилган. Фельдмаршал унвони Буюк Британия ва б. баъзи давлатларда сакланган.