ФЕДИН Константин Александрович

ФЕДИН Константин Александрович [1892.12(24), 2. Саратов 1977.15.7, Москва] — рус ёзувчиси ва жамоат арбоби, акад. (1958), Меҳнат Қаҳрамони (1967). «Шаҳарлар ва йиллар» (1924) романида фуқаролар уруши давридаги зиёлиларнинг ҳаёт йўли ҳикоя қилинган. «Европанинг ўғирланиши» (1—2китоб, 1933— 35) ва «Арктур» санаторийси» (1940) романларида янги жаҳон уруши арафасида Ғарбий Европадаги сиёсийижтимоий муҳит танқид қилинган. 2-жаҳон уруши йилларида «Туйғулар синови» пьесасини (1942), «Аҳоли яшайдиган бир неча пункт» ҳикоя ва очерклар тўплами (1943) ни ёзган. Уруш йиллари ёзган трилогияси («Дастлабки севинчлар», 1945; «Ажойиб ёз», 1947 — 49; «Гулхан», 1—2китоб, 1961—65) да 1910 й. дан 2-жаҳон уруши охирига қадар бўлган воқеалар қамраб олинган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Дастлабки севинчлар, Т., 1967; Ўтмиш билан учрашув [ҳикоялар], Т., 1971.