ФЕДЕРАЦИЯ

ФЕДЕРАЦИЯ (сўнгги лот. foederatio — бирлашма, уюшма) — 1) давлат тузилиши шакли; юридик жиҳатдан муайян сиёсий мустақиллиги бўлган давлат тузилмаларидан ташкил топган мураккаб (уюшма) давлат. Федератив давлатни ташкил этувчи давлат тузилмалари (штатлар, ўлка, контонлар) Федерация субъектлари ҳисобланади ва ўз маъмурийҳудудий бўлинишлари бўлади. Федерацияда ягона конституция, ягона иттифоқ (федерал) давлат ҳокимияти органлари бўлади, ягона фуқаролик, пул бирлиги ва ш. к. амал қилади. Унитар давлатдан фарқли равишда Федерация ҳокимият олий органларининг 2 тизимига — федерал органлар ва Федерация аъзоларининг тегишли органларига эга бўлади. Федерал органлар мамлакатнинг ҳамма қудудида ўз ваколат ва вазифаларини амалга оширади. Федерацияни ташкил этувчи давлат тузилмалари том маънода давлат ҳисобланмайди. Улар суверенитетга, иттифокдан бир томонлама чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди, юридик жиҳатдан халқаро муносабатларда қатнашиш хуқуқидан маҳрум. Иттифоқ конституция™ ёки қонунлари бузилган тақдирда марказий ҳокимият Федерация субъектига нисбатан мажбурлаш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Федерациянинг энг зарур белгиларидан бири — федерал парламентнинг 2 палатали тузилмасидир. Одатда, Федерация аъзоларининг ўз мустақил конституцияси бўлади. Миллий (тил) омилнинг аҳамиятига қараб Федерация тузилишини белгилашда ҳудудий асосдаги Федерация (АҚШ, Австралия, Австрия, ГФР, Аргентина, Венесуэла, Бразилия, Мексика), миллий асосдаги Федерация (Ҳиндистон, Бельгия, Нигерия, Покистон) ва аралаш миллийқудудий асосдаги Федерация (Россия Федерацияси, Швейцария, Канада) фаркланади. Конституциявий ҳуқуқ назариясида, шунингдек, баъзан конституциявий Федерация (АҚШ, Канада, Бразилия), конституциявийшартномавий Федерация (Россия Федерацияси) ва шартномавий Федерация (Швейцария, Бирлашган Танзания Республикаси, БАА), марказлашган (мас, Ҳиндистон, бу ерда битта штатдан бошка штатлар ўз конституцияси ва фукаролигига эга эмас) ва марказлашмаган Федерация (АҚШ, ГФР, Швейцария) ўртасидаги фарқ кўрсатиб ўтилади.

Жаҳонда 21 та федератив давлат бор (2005);

2) халкаро ёки миллий жамоат ташкилоти (мас, Халкаро шахмат Ф. си).