ФЕДЕРАЛ ТЕКШИРИШЛАР БЮРОСИ

ФЕДЕРАЛ ТЕКШИРИШЛАР БЮРОСИ (ФТБ) (Federal Bureau of Investigation — FBI) — АҚШда федерал қонунлар бузилишларини текширувчи муассаса. 1908 й. тузилган. Қароргоҳи Вашингтон ш. да Уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси, мансаб жиноятлари, зўравонлик ҳолатларига, АҚШ ҳудудида бошқа давлатлар разведкаларига қарши кураш ФТБ фаолиятининг муҳим йўналишларидир. Бюронинг мамлакат штатлари пойтахтларида, йирик шаҳарларда 60 га яқин бўлими, 500 дан ортиқ маҳаллий бўлинмалари, айрим мамлакатларда эса алоқа постлари мавжуд. ФТБ да 24 мингга яқин ходим, жумладан, 10 мингга яқин махсус агент хизмат қилади. Бюро раҳбарини АҚШ президенти тайинлайди, конгресс тасдиқлайди.