ФЕБА

ФЕБА — Сатурн сайёрасининг 7 йўлдошларидан бири. Диаметри 220 км, сайёрадан ўртача узоклиги 12 млн. 954 минг км. Сатурн атрофини 550 суткада айланиб чиқади. Фебани 1898 й. америкалик астроном У. Пиккеринг кашф этган. Феба сайёра атрофида унинг айланишига тескари томонга ҳаракатланади (яна қ. Сайёраларнинг йўлдошлари).