ФАЗОТРОН

ФАЗОТРОН (фаза… ва… трон) — вақт бўйича доимий магнит майдонга эга бўлган ва тезлатувчи электр майдонининг частотаси камайиб борадиган циклик резонанс тезлаткич; оғир зарра (протон, дейтрон, азарра) ларни тезлатишда қўлланилади. Фазотроннинг асосий қисмлари доимий электромагнит ва магнит қутблари орасида жойлашган ҳамда тезлаштирувчи электрод (дуант)лар ўрнатилган вакуум камерадан иборат. Вакуум камера марказида зарядланган зарралар манбаи жойлашган. Бу манбадан чиқаётган зарралар доимий магнит майдонда айланма ҳаракат қилиб, электродлар орасидаги тирқишдан ҳар бир ўтишида электр майдон таъсирида тезлигини оширади. Зарралар тезлиги ортган сари айланиш радиуси ҳам ортиб бориб, спиралсимон траектория ҳосил қилади, зарранинг массаси ортиб боради, натижада айланиш даври ҳам ортади ва тезлатувчи юқори частотали электр майдоннинг частотаси камайиб боради. Магнит тизими қўпол бўлгани учун заррага 1 ГэВ дан ортиқ энергия берадиган Фазотрон қуриш самарали эмас: бундай ҳолларда синхрофазотронпарлан фойдаланилади. Фазотрон импульели режимда, яъни синхротрон (резонанс) режимда ишлаганда қолган зарралар гуруҳи энергияси мумкин бўлган энг катта қийматга эришганда Фазотрондан чиқиб кетади ва Фазотроннинг параметрлари ўзининг бошланғич қийматига қайтади ҳамда тезлатишнинг янги цикли бошланади (яна қ. Тезлаткичлар).