ФАЗО

ФАЗО (математикада) — мантиқий фикрланувчи шакллар ёки бирор конструкциялар амалга ошириладиган муҳит. Mac, элементар геометрияда текислик ёки фазо турли шакллар ясаладиган муҳит бўлади. Фазо даги ўзаро боғловчи муносабатлар ички тузилиши (структураси) жиҳатидан одатдаги фазовий муносабатларга ўхшаш. Тарихий нуқтаи назардан математик Фазо реал Фазонинг тақрибий абстракт қиёфасини ифодаловчи 3 ўлчовли Евклид фазосиамр. Мат., механика, физиканинг ривожланиб бориши билан Евклид фазоси, Евклид геометриясининг тушунчаларини секинаста умумлаштириш ва ўзгартириш натижасида «Фазо» нинг ҳозирги умумий тушунчаси вужудга келди. 19-а. нинг 1ярмида яратилган Лобачевский Ф. си, л ўлчовли Евклид Фазоси тушунчалари Евклиднинг 3 ўлчовли Фазо сидан анча фарқ қилади.

Математик Фазо тўғрисидаги умумий тушунчани 1854 й. да Б. Риман олға сурган. Бу тушунча кейинчалик кенгайтирилиб, унга аникликлар киритилди. Натижада вектор Ф., Гильберт фазоси, Риман фазоси, функционал Фазо, топологик Фазо вужудга келди. Математикада Фазо сифатида объектларнинг узлуксиз (туташ) тўплами қаралади. Бу объектлар сифатида геометрик фигуралар, функциялар, физик тизимларнинг турли ҳолатларини олиш мумкин. Улар шу Фазонинг «нуқталари» деб ҳисобланади.

Нуқталарнинг тўплами эса Фазо даги фигура деб каралади. Математик Фазо ларнинг қайси бири реал Фазони яхшироқ акс эттириши тажрибадан аниқланади. Mac, ҳозир реал Ф. хоссалари Риман геометриясчда Евклид геометриясига нисбатан аникроқ акс этиши тўла тўкис исбот этилган (яна қ. Геометрия, Математика).