ФАЗА ТЕЗЛИГИ

ФАЗА ТЕЗЛИГИ — монохроматик, яъни гармоник тўлқин фазасининг фазода кўчиш тезлиги. Фаза тезлиги тўлқин муҳитда тарқалганида турли частоталарда қар хил бўлади (дисперсия ҳодисаси). Шу сабабли Фаза тезлиги тушунчасини номонохроматик тўлқинлар учун қўллаб бўлмайди. Бу қолда гуруҳ тезлиги ва тўлқин фронти тезлиги тушунчалари қўлланилади. Дисперсия бўлмаган ҳолда (мас, электромагнит тўлқинларнинг бўшликда тарқалишида) бу учала тезлик ўзаро тенг бўлади.