ФАЙЗОБОД

ФАЙЗОБОД — Афғонистоннинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар, Кукча дарёси буйида. Бадахшон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 148,5 минг киши (2003). Мамлакатнинг бош автомобиль ҳалқа йулидаги савдотранспорт маркази. Қ. х. маҳсулотлари (тери, жун, ғалла) қайта ишланади. Файзободдан жануброкда ложувард қазиб олинади.