ФАЙЗИЕВ Латиф Обидович

ФАЙЗИЕВ Латиф Обидович (1929.2.1 — Тошкент — 1994.21.10) — кинореж. Ўзбекистон халқ артисти (1979). Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Москвадаги кинематография интини тугатган (1950). 1941—45 й. лар Ёш томошабинлар театрида актёр. 1950 й. дан «Узбекфильм»да реж. 1986—89 й. лар Ҳамза театрида бош реж. 20 га яқин ҳужжатли хроникал фильмлар («Амударё», 3 қисмли, «Тошкент фонтанлари», «Декамерон 76», «Чинор ҳақида афсона», «Деразалар учун ясалган киприк» ва б.) яратган. «Бой ила хизматчи» Ф. нинг биринчи бадиий фильмидир. «Амирликнинг емирилиши», (биринчи ўзбек рангли фильми) «Қутлуғ қон», «Наташахоним» (биринчи ўзбек кенг экранли рангли фильми), «Иккинчи бор гуллаш», «Синчалак», «Улуғбек юлдузи», «Ватан ўғлонлари»; «Алибобо ва қирқ қароқчи», «Севги афсонаси», «Овчи» (уччаласи ҳиндлар билан ҳамкорликда), «Олтин жунли қўй териси» (саргузашт фильм), «Уйғониш», «Тақдир эшиги» каби фильмлари ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Файзиев ўзбек киносида фильмбалетга асос солганлардан: «Темур Малик», «Мовий сарой ошиклари», «Жонланган миниатюралар», «Эски қалъа афсонаси» ва б. «Тожикфильм»да «Уч пальма дарахти», «Ганг узра тонг» (ҳиндлар билан хамкорликда) фильмларини яратган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). «Шухрат» медали билан мукофотланган (1994).