ФАЙЗИЕВ Ҳотам Холматович

ФАЙЗИЕВ Ҳотам Холматович (1937.10.5, Тошкент) — кинооператор, реж. Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1983). «Беш оғайнилар» фильми унинг биринчи мустақил ишидир. Кейинчалик «Сен етим эмассан», «Сурайё», «Виждон амри билан», «Тошкент нон шаҳри», «Севги фожиаси», «Абу Райҳон Беруний», «Йилнинг тўрт фасли», «Сел», «Эҳтиёт бўл! Илон!», «Бувимни қайтаринг», «Ҳаёт мазмуни», «Алиф Лайло», «Юлдузимни қайтиб бер», «Катта жанжал», «Утган кунлар», «Аёллар салтанати», «Чимилдиқ», «Сардор», «Дилхирож», «Ёдгор», «Дард» каби бадиий ва кўп қисмли телевизион фильмларга операторлик қилди. Шунингдек, «Серқуёш жой», «Ўзбек санъати декадаси», «Қирқ йил ва бир кун», «Тошкент — зилзила!», «Самарканд, ҳамиша мен билан», «Навоий шаҳри», «Менинг минглаб ўғилқизларим», «Авлоднома», «Муроднинг орзуумидлари», «Аёл мадҳияси», «Бобур», «Тушлар» каби ҳужжатли фильмларни ҳам суратга олган. «Наштар», «Зумраша» сатирик киножур. ларининг кўп сонларига реж. операторлик қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).