ФАЙЗ

ФАЙЗ, Аҳмад Файз (1911.13.2, Сиёлкат — 1984.27.11) — Покистон шоири, танқидчи ва жамоат арбоби. Сиёлкат (1917—29) ва Лохур (192934) коллежларида таҳсил олган. 1972 й. дан Покистон санъати миллий кенгашининг раиси. «Пакистан тайме» («Pakistan», 1947—51; 1955—58), «Имроз» («Imros», 1948—51; 1955—58) газ. ларида бош муҳаррир. 1950 й. да Жаҳон тинчлик кенгашининг аъзолигига сайланган ва шу йили «Равалпинди фитнаси» иштирокчиси сифатида айбланиб, қамоққа олинган. 1955 й. да озод қилинган. Урду ва панжоб тилларида ижод қилган. Файз лирикасида инсоний ҳистуйғулар, чуқур фалсафий мушоҳадалар ҳамда сиёсий масалалар муҳим ўрин тутади. У шеъриятнинг ғазал, қасида, марсия ва б. жанрларида ижод қилган. Файз «Ғамгинлар» (1941), «Шамол қўли» (1952), «Зиндоннома» (1957), «Тош остида қолган қўл» (1963), «Синай водийси» (1971) шеърий тўпламлари, қамоқдан ёзилган хатлардан иборат «Панжарали туйнук» (1971) китоби ва б. асарлар муаллифи. Дехлида ўтган Осиё ёзувчилари 1конференцияси (1956), Осиё ва Африка ёзувчиларининг Тошкент (1958) ҳамда Олмаота (1973) конференциялари қатнашчиси. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. «Нилуфар» мукофоти лауреати (1975).