ФАЙЮМ ПОРТРЕТЛАРИ

ФАЙЮМ ПОРТРЕТЛАРИ — Қад. Мисрда ипшанган марҳумларнинг рангтасвир портретлари; дастгоҳли рангтасвирнинг қад. намуналари. 1887 й. да илк бор энг йирик топилмалар аниқланган жой (Файюм воҳаси) номидан шундай аталган. Энг ривожланган даври 1 — 3алар ўрталарига тўғри келади. Файюм портретлари мум рассомлиги усулида тахтага ишланиб, сўнг мумиёланган мурдалар тобутининг юз қисми ўрнига қўйилган. Файюм портретларининг дастлабкилари матога ишланган. Баъзан аввалдан хонадонлар учун ҳам тайёрланиб, тасвирланган шахс вафотидан сўнг унинг мумиёсига қўйилган. Файюм портретларининг услуб жиҳатидан 2 — антик санъат анъаналари ҳамда мисрликлар санъатига эргашган йўналиишари кузатилади. Файюм портретларида образлар ўта ҳаётий, аниқ шакллар ҳажмли, чизиқлари ифодали, текис қилиб рўпарадан, баъзан бир озгина (3/4 га) бурилган ҳодда нурсоя воситасида шакллантирилган. Файюм портретларининг бой тўпламлари Россия (Москвадаги Тасвирий санъат музейи ва Эрмитажда), Миср (Қоҳирадаги Миср музейида), Буюк Британия (Лувр, Британия музейида), Германия (Берлиндаги давлат музейларида) ва б. да сақланади.