ФАЁЗТЕПА

ФАЁЗТЕПА — мил. 1—3-а. ларга оид будда монастирибодатхона мажмуаси (вихара). Термиз ш. яқинидаги Эски Термиз шаҳар харобаларининг шим. ғарбида. Ҳоратепалан 1 км шим. шарқда жойлашган.

Фаёзтепанинг очилиши 1968 й. баҳорида чўпон Абсад Бекнаев томонидан мергелий оҳак тошидан ишланган будда санамини Кучма кум устидан топиб, Термиз ўлкашунослик музейига топширишидан бошланди. Ёдгорлик 1968—76 й. ларда археолог Л. И. Альбаум томонидан ўрганилди. Фаёзтепа майдони кўчма қумлар уюмидан тозалангач, унинг меъморий тарҳи очилиб, у 3 қисмдан иборат монументал иншоот, яъни марказий қисмида — ибодатхона, унинг шим. ғарбида монастир, жан. шарқида эса хўжалик қурилиш иншоотларидан иборатлиги аникланган. Мажмуанинг умумий майд. 1,5 минг кв. м га яқин.

Ибодатхона таркибининг асосий қисмларидан бири — ступа бўлиб, у бошқа ибодатхоналардан фаркли улароқ, ибодатхона ҳовлисининг марказида эмас, балки унинг ташқарисида, муқаддас саждагоҳ билан бир параллел чизикда жойлашган. Улар узаро ҳовли майдонини кесиб утган ғишт ва мергелий тоши тушалган йўлакча билан боғланган. Ибодатхонанинг муқаддас саждагоҳида Будда ҳайкали (Бодхисатва) жойлашган, саждагоҳ деворлари рангбаранг деворий суратлар билан безатилган. Деворлар ости бўйлаб ўз вақтида будда ҳайкаллари (бал. 4 м) қуйилган. Купчилик ҳайкаллар қизил ранг билан бўялган, сўнг устидан олтин суви юргизилган. Саждагоҳ жан. деворида қизил кийимда Будда тасвири сак,ланган. Унинг 2 томонидан елкаларига елкапўш ташлаган узун кийимдаги 2 одам расми туширилган. Улардан бири Буддага қараб сажда қилмоқда. Саждагоҳнинг шарқий деворида ҳам қандайдир деворий расмлар изи кўринади. Хонадаги сувоқ парчаларида ҳар хил одамларнинг расмлари учрайди. 60×80 см ли щ бир сувоқ парчасида Буддага юзланган 2 та эркакнинг расми топилган. Ҳар 2 шакл қиёфасига кўра, бақтриялик Будда ихлос мандлари бўлиб, уларнинг Буддага сажда қилиш ҳолати тасвирланган. Ушбу хонада ганчкори ҳайкал бўлаклари кўплаб учрайди. Ҳатто хонанинг шарқий девори остида қайкаллар учун пишиқ ғиштдан махсус тагкурси қурилган, унинг усти эса мергелий тош парчалари билан силлиқ қилиб қопланган. Ҳайкалларнинг купчилиги эса сомон қўшилган лойдан ясалиб, уларнинг сиртига ганч қоплама берилган. Ҳайкалларнинг боши махсус қолипда қуйилган. Қўл ва оёқлари алоҳида ясалиб, сўнг улар ҳайкал танасига ёпиштирилган.

Фаёзтепа ҳайкаллари орасида ганчдан ишланган Будданинг бош қисми диққатни ўзига тортади. Унинг тутамланган қопқора сочлари, фусункор чехраси унга гўзаллик бағишлайди. Буддани бундай ишланиши кушонлар даври ёдгорлигида биринчи бор учраши эди. Ушбу муқаддас саждагоҳ эшиги қаршисида яхлит мергелий тошидан ясалган ноёб санъат асари — триада топилган. Триада марказида ипак мантияга ўралган Будда арка ва муқаддас бодха дарахти шохлари остида ўтирибди, 2 ёнида тик турган роҳиблар эса унга илтижо қилиб турган ҳолатда тасвирланган. Саждагохдан 2 Канишка ва битта Васудева тангалари топилган.

Ибодатхона ҳовлиси тўғри тўртбурчак шаклида, майд. 33×20 м, унинг тўрт томони бўйлаб будда роҳибларининг эшиклари ҳовлига қаратилган хоналари жойлашган. Ибодатхона ҳовлиси ушбу хоналарнинг ҳовли томон деворлари бўйлаб яхлит узун айвон билан ураб олинган. Айвон деворлари рангбаранг деворий расмлар б-н безатилган. Рангли деворий безаклар айвон деворининг пастки қисмидагина сақланган. Айвон ости бўйлаб супа жойлашган.

Ибодатхона ҳовлисининг шим. ғарбий қисмида, мергелий тош парчаларидан трапеция шаклида қурилган ҳовузча бўлиб, унинг томонини пастки қисмида сув оқизишга мўлжалланиб тешикча ясалган. Тешикча жағлари кенг очилган шер боши қиёфасида ишланган. Бундай ҳовузларда тоза сув сақланган. Шер кушонлар даври санъатида Будданинг куч ва қудрат тимсоли сифатида ўз аксини топган. Диний мажмуанинг 2қисми — монастир бўлиб, у ибодатхона билан ҳовли карбий деворидан очилган эшик орқали боғланган. Монастир майдонида жойлашган хоналарда роҳиблар ва монастир талабалари истиқомат қилишган, монастирда ўқув хоналари ва заллари, зиёратчилар тўхтаб ўтадиган ётоқхоналар жойлашган. Хоналар деворларида пилта чироқ ёритқичлари учун токчалар ишланган. Айрим хоналарнинг девори остида Будда ҳайкаллари ва уларни ўрнатиш учун супатагкурсилар қурилган. Демак, роҳиб ва талабалар ҳамда зиёратчи сайёхлар марказий ибодатхонада диний маросимлар тўхтаган вақтда ўз ибодатларини монастир саждагохларида амалга оширганлар.

Ибодатхонанинг жан. шарқида унинг хўжалик қисми жойлашган. Унинг майдони квадрат шаклида, ҳажми 34,5×33,5 м. У ибодатхона билан 3 эшик орқали боғланган. Ибодатхонанинг хўжалик қисмида 15 та хона очилган, уларнинг кўпчилигида ўчоқ қолдиқлари топилган. Мажмуа деворлари пахса билан тикланган, хоналардаги сўрисупалар ва деворларнинг таъмири ғишт билан урилган. Ҳамма хоналар сомон сувоқ қилинган, фақат иккита хона деворлари ганч билан сувалган. Бу 2 хона ибодатхона хўжалик қисмининг саждагоҳлари бўлган деб фараз қилинади. Иккита хонадан тандир қолдиклари ва қалин кул уюми топилган. Тандирли хоналарни қазиш вақтида кўплаб ҳайвон суяклари, хум, коса, нимкоса, сопол қадаҳ парчалари чиққан. Хумлардан бошқа барча идишлар кулолчилик чархида ясалган ва очқизил рангли ангоб б-н крпланган. Сопол сирти арча баргли, дисксимон нақшлар билан безагилган. Шунингдек, сопол парчаларига яланг оёқ Будда товон излари туширилган.

Сополлар ичида пилта чироқлар ва сопол қозонлар кўплаб учрайди. Бир хонадан сопол қувур топилган. Фаёзтепага Амударёдан сув келтирилганлигига ишора қилувчи канал изи ўрганилган. Ушбу каналга Амударёдан чиғир орқали сув чиқарилган деб фараз қилинади. Ибодатхона хўжалик қисмининг катта ҳовлиси айланаси бўйлаб кенглиги 0,7 м ли супа қурилган. Уни қазиш вақтида сонсаноқсиз турли ҳайвон суяклари топилган, кўплаб сопол коса ва қадах, парчалари учратилган. Ушбу ҳовли Будда ва унинг роҳибларига атаб қурбонлик қиладиган жой сифатида талқин қилинади.

Фаёзтепа мажмуасининг деворлари, асосан, пахса ва ғиштдан қурилган, айниқса, монастир ва ибодатхона деворларининг баландлиги 3 м гача сақланган. Ибодатхона хўжалик қисмининг жан. шарқий деворлари яхши сакланмаган. Барча деворлар сомонли лой билан сувалган бўлиб, кўп ҳолларда сувоқ устига оқ рангда жило берилиб. унинг усти рангли расмлар билан безатилган.

Фаёзтепа Эрон сосонийларининг босқинчилик хужумлари натижасида харобага айланган. 5-а. —6-а. нинг 1ярмида ибодатхона вайроналаридан эфталийлар дахма сифатида фойдаланганлар. Араблар истилоси даврида Фаёзтепа бутунлай вайрон қилинган, кейинчалик у кўчма қумлар остида қолиб кетган.

Ад. Альбаум Л. И., Раскопки буддийского комплекса Фаяэтепа, Сб. «Древняя Бактрия», Л., 1974; Козловский В. А., К изучению древних памятников материальной культуры Сурхандарьинской области. Сб. «Древняя Бактрия», Л., 1974; Альбаум Л. И., Исследование Фаязтепа в 1973 г. Сб. «Бактрийские древности». Л., 1976.

Аҳмадали Асқаров.