ФАЁЗОВА

ФАЁЗОВА Омина (1917.5.1, Бухоро 1993.12.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1973). Москва давлат консерваторияси кршидаги Ўзбек опера студиясида ўқиган (1934—35). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1961). Бухоро театрида (1932—34), Ёш томошабинлар театрида (1935—39), 1939 й. дан Муқимийтеатрида ишлаган. «Ҳалима» (Ғ. Зафарий) спектаклидаги ўғил бола роли унинг саҳнадаги илк образидир. Кейинчалик «Ҳалима»да Ҳалима, «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков)да Гулчеҳра, «Паранжи сирлари» (Ҳамза)да Гулжон, «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла)да Юлдуз, «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин ва Т. Жалилов)да Оққиз, «Момо ер» (Ч. Айтматов)да Тўлғаной, «Тоғ гўзали» (С. Саидмуродов ва А. Муҳаммедов)да Идимоҳ, «Қайнона» (М. Шамхалов)да Қайнона, «Онасининг қизи» (Шухрат) да Ҳожар, «Майсаранинг иши» (Ҳамза) да Ойхон, Майсара, «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид)да Ёсуман каби образларни яратди. Пластик ифодавийлик, сўзларни донадона ишлатиш, айниқса, ўткир ҳажв ва юмор воситаларидан фойдаланиш, ўткир ижтимоий характерлар яратиш Фаёзова ижодига хос хусусиятлардир. «Нурхон» (К. Яшин ва Т. Жалилов)даги Халча образи актриса ижодида алоҳида ўрин тутади. «Қайнона» телевизион спектаклидаги Қайнона роли унга катта шухрат келтирди. Фаёзова фильмлар («Чинор остидаги дуэль» ва б.)да ҳам суратга тушган. «Табассум» радиожурнали ва телевизион миниатюралар театрининг фаол иштирокчиси бўлган. «Ер қимирлаганда», «Қайнона билан келин», «Эрка кампир» каби кичик кулки хикояларнинг муаллифи. У 1947 й. дан дубляж санъати билан шуғулланиб, кўп кинофильмларда овоз берган.