ФАЙОЛ Анри (1841 — 1925) — француз олими ва мухандиси, илмий бошқариш назарияси, менежмент фани асосчиларидан бири. 30 йил (1888 — 1918) мобайнида француз тоғкон металлургия компанияси («Comamhaulf») нинг раҳбари бўлиб ишлаган. 1918 й. да Маъмурий тадқиқотлар марказини ташкил этган.
Файол бошқарув фаолиятини бошқа фаолият турларидан ажратган ҳолда уни ташкил қилишнинг умумий кридаларини ишлаб чикди, биринчилардан бўлиб бошқарув назариясининг шаклланишига асос солди. У бошқарув идораси бажарадиган 5 та маъмурий функцияни: тахмин қилиш, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, назоратни ажратиб кўрсатди. Бошқарув вазифалари:
1) техника (технология) соҳасидаги фаолият; 2) тижорат фаолияти (ресуреларни харид қилиш, тайёр маҳсулотни сотиш, айирбошлаш);
3) молиявий фаолият (капитал қидириш ва уни самарали ишлатиш);
4) ҳимоявий фаолият (мулкни ва шахсни ҳимоя қилиш);
5) ҳисобкитоб соҳасидаги фаолият (тафтиш, молмулкни ҳисобдан ўтказиш, баланс ҳужжатларини юритиш, сарфхаражатни ҳисобга олиш, статистика ҳисоботини амалга ошириш);
6) маъмурлик (шахсий таркибга таъсир кўрсатиш, вазифалар, буйруқлар бериш, ишга кабул қилиш, ишдан бўшатиш). Ф. ташкилий режалаштириш масаласига алоҳида эътибор берган. Асосий асари 1916 й. да ёзилган «Умумий ва саноат маъмурияти» китоби. Файол қарашлари бошқарув тизимини яратиш ва бошқарув таркибини шакллантиришнинг меъёрий концепциясини асослашга хизмат қилади. Садир Салимов.