ФАЙЛ

ФАЙЛ — ЭҲМ (компьютер)ларда маълумот сакланувчи дискнинг номланган соҳаси. Ўз белгиси (номи)га эга бўлади. Дискка маълумотларни бошқа бир йўл билан ёзиб бўлмайди: биргина ҳарфни дискка ёзиш зарур бўлса ҳам, унга ном бериб, Файл кўринишида хотирада сақпаш керак. Файллар матнли, фафикли (раем, тасвир) ва б. маълумотли бўлади. Файллар иш жараёнида, мас, матн ёки электрон жадвал билан ишлашда, ё бўлмаса, бевосита фойдаланувчи томонидан ташкил этилади. Файлнинг асосий белгилари — номи, ўлчами (байт ҳисобида), ташкил этилган санаси (кун, ой, йил), вақти (соат ва минут). Ф. асосий номга (DOS тизимида купи билан саккизта белги) ва кенгайтиргичга (купи билан учта белги) эга бўлиши мумкин. Файл номи ва кенгайтиргичи бир-биридан нукта билан ажратилади. Улар лотин алифбосининг катта ёки кичик ҳарфлари, сонлар ва тимсоллардан иборат бўлиши мумкин. Файлни номлашда унинг кенгайтиргичи берилиши шарт эмас, лекин файл мазмунига кўра кенгайтиргич берилса, уни ишлатиш осонлашади. Mac, exe, . com — бажарилувчи файллар; bat — буйрукли файл; bas — Бейсик дастури файли; pas — Паскал дастури файли; txt, doc — матнли файллар; xls — электрон жадвалли файл.