ФАХРИЯ

ФАХРИЯ — араб, форс ва туркий шеъриятда жанр турларидан бири; шоир томонидан уз ижоди, истеъдоди ва фазилатларини мактаб ёзилган шеър, шоирнинг ўз ижоди билан фахрланиб айтган сўзлари. Фахриянинг дастлабки гўзал намуналарини араб шеъриятида, хусусан, алМутанаббий (10-а.) ижодида, ўзбек мумтоз шеъриятида эса 15-а. шоирлари ижодида учратиш мумкин. Фахрия кичик лирик шеър (мас, ғазал) ларда бир байтдан, катта хажмли асарлар (мас, қасида, достон) да бир неча байтдан иборат бўлади. Ана шундай байтлар иштирок этган ёки бутунлай шундай байтлардан иборат бўлган асарлар ғазали Ф., қасидаи Фахрия деб ҳам номланади. Фахрияда шоир ўз ижодини бошка бир шоир ижодига, муҳим бир воқеаҳодиса ёки объектга камтарона, муболағали ёки киноявий тарзда таққослайди, қиёслайди. Mac: Улуғбек хон билур Лутфий каломин, Ки, рангин шеъри Салмондин қолишмас (Лутфий). Навоий назм аро тиғи забонин ўйла сурдики, Пичоқ топмас уёттин узни ўлдурмоққа Саккокий (Навоий).