ФАХРИДДИНОВ

ФАХРИДДИНОВ Зайниддин (1922.8.2 — Қибрай тумани Яланғоч қишлоғи —2000.11.8) — халқ селекционери, Ўзбекистонда цитрус мевачилик асосчиси, Ўзбекистон ФА фахрий акад. (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном (1967). Меҳнат фаолиятини 1938 й. да Қибрай туманидаги жамоа хўжалигида бошлаган. 1960 й. дан жамоа хўжалиги иссиқхонасида боғбон, 1966 й. дан гулчилик ва цитрус мевачилик бригадаси бошлиги. 19882000 й. ларда лимонарий жамоа хўжалиги бошлиғи. Вегетатив дурагайлаш усулида Мейер лимони навига Новогрузинский лимон нави куртагини пайвандлаш ва олинган авлодни пайвандуст билан қайта пайвандлаш (Ғ,— Ғ47) йўли билан серҳосил, меваси йирик, касалликларга чидамли Ф—1 Тошкент, Новогрузинский нави уруғидан чиққан ниҳолга Новоафонский нави куртагини пайвандлаш ва пайвандлашни олинган авлодларда кайта такрорлаш (Ғ, — Ғ3) йўли билан Ф —2 Юбилей («Тўёна») лимон навларини яратди ва бу навларнинг мукаммал агротехникасини ишлаб чиқди. Бу навлар МДҲ мамлакатларида кўплаб иссиқхоналарда саноат усулида етиштириладиган асосий навлар ҳисобланади. Фахриддинов ташаббуси ва раҳбарлигида Узбекистоннинг кўпгина вилоятлари хўжаликларида иссиқхона лимонзорлари барпо этилган.

Ас: Тошкент лимони, Т., 1969; Золотое яблоко, Т., 1982. Ад.: Аълам 3., Ота ўгитлари, Т., 1985.