ФАХРИДДИНОВ

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894 Тошкент — 1941) — ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентдаги мадрасалардан бири ва 2 босқичли рустузем мактабини тугатган. 1913—17 й. ларда Тошкентдаги рустузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Окт. тўнтариши (1917)дан сўнг ўзбек мактабларида уқитувчилик қилган. Фахриддинов янги усул мактаблари учун ўзбек тили дарслиги («Туркча қоида»), алифбе китоби («Раҳбари аввал»), геогр. дан қўлланма («Жуғрофияи риёзий»)лар ёзган. «Туркча қоида» (1913, Тошкент) ўзбек тилида биринчи марта ёзилган мактаб дарслиги булиб, бошлангич синф ўқувчилари учун мулжалланган. Унда ўзбек тили грамматикаси, имло ва тиниш белгилари ҳақида дастлабки назарий маълумотлар, машқлар берилган. «Раҳбари аввал» (1917, Тошкент) усули маддия (ҳарфларнинг номига унли товушлар қўшиб, чўзиб бўғин ҳосил қилиш)даги биринчи расмли ўзбек алифбесидир. Дарсликда оригинал матнлар билан бир қаторда К. Д. Ушинский, Л. Н. Толстой ва б. рус педагогларининг болаларга мулжалланган асарлари ҳам берилган.