ФАХРИДДИН МУБОРАКШОҲ

ФАХРИДДИН МУБОРАКШОҲ — Mapваррудий (12-а. нинг2ярми — 13-а. бошлари) — тарихчи олим. Фахр Мудир номи билан ҳам машҳур бўлган. Амин Аҳмад Розийнинг «Ҳафт иқлим» номли асаридаги маълумотларга қараганда, Фахриддин Муборакшоҳ ва отаси ғурийяардан Ғиёсиддин Мухаммад (1163—1203) ва Ғиёсиддин Маҳмуд (1206—12) саройларида хизмат қилган ва ўз замонасининг кенг маълумотли кишиларидан ҳисобланган. Фахриддин Муборакшоҳ 1206 й. машҳур «Тарихи Муборакшоҳ» асарини ёзган. Бу асарни 30 й. давомида ёзган ва Ғиёсиддин Маҳмудга совға қилган. Асар 136 қисмдан иборат. Арабистон, Яман, Шим. Ғарбий Ҳиндистон, Афғонистонда қад. даврдан 13-а. нинг бошигача ҳукмронлик қилган 136 сулола шажарасининг қисқача тарихи баён этилган. Марказий ва Ўрта Осиёдаги туркий қабилаларнинг хўжалик фаолияти, турмуши, одатлари ва тили тўғрисида муҳим маълумотлар келтирилган. Асарнинг ягона қўлёзма нусхаси Англия (Бодлеян кугубхонаси)да сақланмоқда. Унинг ғурийлар ва туркий халқлар тарихига оид қисми машҳур инглиз шарқшуноси Е. Денисон Росс томонидан 1927 й. нашр қилинган.