ФАХРИДДИН АЛИ САФИЙ

ФАХРИДДИН АЛИ САФИЙ (тахал луси Сафий) (1463.11.2, Сабзавор — 1532, Ҳирот) — тарихчи ва файласуф, воиз, таржимон. Ҳусайн Воиз Кошифийпчнт ўғли. 1468 й. да оиласи Ҳиротга кўчиб келган. Ф. А. С. Қаршида ХожаАҳрор билан илк марта учрашиб, 4 ой унинг хизматида бўлган (1484). Кейинчалик Самаркандга келиб 8 ой унинг ёнида турган ва котиблик қилган (1487). У Хожа Аҳрордан эшитганларини доимо ёзиб борган. Хожа Аҳрор вафотидан сўнг Ҳиротга қайтиб Ҳусайн Бойқаро хизматига кирган ва отаси сингари унинг воизи бўлган. Фахриддин Али Сафий форс тилида 10 га яқин асарлар ёзиб қолдирган. «Рашаҳот айн алҳаёт» («Оби ҳаёт томчилари»; қисқача «Рашаҳот»), «Латоиф уттавойиф» («Латофатнома» номи билан 1996 й. Тошкентда нашр этилган), «Анийсул орифин фил мавоиз» («Доноларнинг нутқ пайтидаги йўлдоши»), «Ҳирз уламон мин фитан иззамон» («Замоннинг фитналаридан сакловчи тумор»), «Кашфул асрор» («Сирлар кашфи») асарлари ва «Махмуд ва Аёз» лирик достон муаллифи. У Шахрбуддин Сухравардийнинг «Уюн алҳақоиқ ва изоҳ алтароиқ» («Ҳақиқатлар булоғи ва тариқатлар изоҳи») асарини арабчадан форс тилига таржима қилган.

Тасаввуф намояндалари ҳақидаги «Рашаҳот» (1503) асарида машҳур шайх Хожа Аҳрорнинг ҳаёти ва фаолиятидан ташқари Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшаб ўтган юзлаб шайхлар (асосан, бухоролик 7 пир)нинг ҳам таржимаи ҳолларини келтирган. Асарда Мовароуннахрнинг 15-а. даги ижтимоийиқтисодий, сиёсий ва маданий аҳволига оид қимматбаҳо маълумотлар мавжуд. Бу асар тасаввуф тарихини ўрганишда, Ўрта Осиёда яшаган машҳур мутасаввифлар, олимлар ва шайхларнинг ҳаётини тадқиқ этишда муҳим манба қисобланади. «Рашаҳот» дебоча, муқаддима, 3 боб ва хотимадан иборат. Асар форс тилида Ҳиндистон (1890, 1897, 1906)да, Тошкент (1911)да нашр этилган. Унинг арабча (1852, 1889), туркча (1888) таржималари ҳам чиққан. Хоразмда домла Худойберган ибн Бекмуҳаммад томонидан эски ўзбек тили (1879)га қилинган таржимаси Тошкентда шарқшунос олимлар — Маҳмуд Ҳасаний ва Баҳриддин Умрзоқ томонидан нашр қилинди (2003, 2004). Бу асарнинг 50 дан ортиқ қўлёзма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сакланади.

Ас: Латофатнома, Т., 1996; Рашаҳрт, Т., 2003; 2004.

Ад.: Аҳмедов Б. А., Ўзбекистон халқлари тарихи маибалари, Т., 1991.