ФАХРИ ҲИРОТИЙ

ФАХРИ ҲИРОТИЙ, Амирий (та халлуслари; асл исмшарифи Султон Муҳаммад ибн Амир Муҳаммад) (15-а., Ҳирот — 1562/63, Ҳиндистон) — шоир, адабиётшунос. Алишер Навоийнинг «Мажолис уннафоис»ини «Латойифнома» номи билан форсчага қайта таржима қилган (1521—22). Фахри Ҳиротий асарга бир неча боб илова қилиб, «Мажолис уннафоис»га кирмаган 189 шоир ҳақида маълумот келтирган. Тазкирачиликда Навоий анъаналарини давом эттирган. Унинг «Саноеъ улҳасан» асари бадиият илми, қофия ва арузга бағишланган, «Ҳафт кишвар»да тарихий воқеалар, турли афсоналар, ахлоқий масалалар акс этган. Шеърларидан 5000 байтли девон тузган. Фахри Ҳиротий кейинчалик кенг тарқалган «Радоиф улашъор» мажмуалари тузиш анъанасини бошлаб берган. Мажмуа турли даврларга мансуб шоирлар шеърларидан араб алифбоси тартибида газал, қасида ва б. шеърларнинг радифи бўйича тузилган. Фахри Ҳиротий «Бўстони хаёл», «Туқфат улҳабиб», «Жавоҳир улажойиб», «Равзат уссалотин» ва б. асарлар ҳам ёзган.

Ас. Воҳидов Р., «Мажолис уннафоис»нинг таржималари, Т., 1984.