ФАХР СЕКСТАНТИ

ФАХР СЕКСТАНТИ (Судей Фахр) — ёйи айлананинг 1/6 қисмини ташкил этган ва градус, минут ҳамда секундларга тақсимланган, диаметри 20 м ли қадимги меридиан асбоб. Айлананинг марказида диаметри 15 см бўлган диоптр (туйнук) жойлашган. Фахр секстанти ёйи диоптр марказидан туширилган перпендикуляр асосидан шим. томонга қараб жойлашган. Ёйга перпендикуляр бўлган асос ей шкаласининг ҳисоб боши қилиб олинган.

Фахр секстанти 11-а. бошларида астроном ва математик Абу Маҳмуд Ҳомид ибн алХидир алХужандий томонидан ихтиро килинган. У илк бор мазкур асбобнинг ёйини ер тагига тушириш тугрисида фикр билдирди. Унинг бу фикрини Самарқандда ёйининг радиуси 40,2 м бўлган квадрантини қуришда Улуғбек амалга оширди. Унда ёйнинг ярми ер тагига туширилган эди.